“Реал” собиқ футболчиси “Реал Сосьедад” захира жамоасига бош мураббий бўлди

“Реал” ва “Бавария” клублари собиқ ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо “Реал Сосьедад”нинг захира жамоаси “Реал Сосьедад В”нинг бош мураббийига айланди.

37 ёшли мутахассис билан икки йиллик шартнома имзоланган. Яқин кунлар ичида унинг мураббийлар штаби тақдиқланади.

Хаби ўтган мавсум “Реал” (U-13) жамоасини бошқарди ва улар билан Испания чемпионатида ғолиб бўлди.

“Реал Сосьедад В” Сегунда В (учинчи дивизион) лигасида иштирок этади.

Ўқилган: 1454
Реал Сосьедад Хаби Алонсо

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича