Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихий учрашувда майдонга тушади
Бугун Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Анталья шаҳрида Туркия миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ўйин терма жамоамиз учун тарихий ҳисобланади. Сабаби шу пайтга қадар Туркия миллий терма жамоасига қарши бирорта ўртоқлик ўйини ўтказмаганмиз. Бу ўйин биринчиси бўлади. 
 
Туркия - Ўзбекистон учрашуви Аланья шаҳридаги "Alanya stadium" ўйингоҳида Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади. Туркия терма жамоаси бош мураббийи Шенол Гунеш Ўзбекистонга қарши ўйинга терма жамоанинг бир қатор етакчи футболчиларини ҳам чақирган. Бугун бизга қарши Туркия терма жамоаси таркибида Италиянинг "Милан" клуби ярим ҳимоячиси Ҳоқон Чалханўглу, шунингдек, Мериҳ Демирал ("Сассуоло", Италия), Ченгиз Ўндер ("Рома", Италия), Юнус Малли ("Вольфсбург", Германия), Женк Тўсун ("Эвертон", Англия), Энес Унал ("Вальядолид", Испания) каби футболчилар майдонга тушишлари мумкин.
 
Учрашувга бўлган қизиқиш нафақат юртимизда, балки Туркияда ҳам жуда катта. Шу билан бирга ўйинни турк телеканалларидан ташқари, жаҳонга машҳур Eurosport телеканали ҳам жонли эфирда намойиш қилади. Юртимиздаги мухлислар эса учрашувни Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Спорт ТВ" телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин бўлади.

Умид қилиб қоламизки, бугунги ўйинда терма жамоамиз вакиллари чиройли ва мазмунли ўйин намойиш қилиб, юртимиздаги футбол мухлисларини хурсанд қилишади.

Ўртоқлик учрашуви

Туркия – Ўзбекистон
2 июнь, 23:00, Анталья

Туркия терма жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ўртоқлик учрашувлари
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси назорат ўйинида дуранг қайд этди
17:51
Ўзбекистон терма жамоасида юқори натижаларга эришган футболчилар ЎФАда иш бошлашмоқда
13:12
Ўзбекистон "B" Про лигасида 4-тур учрашувлари ўтказилди
04:21
Лига кубоги. “Қўқон-1912” “Локомотив”ни ҳам тор-мор этди, “Сурхон” Про-лига вакилига йирик ҳисобда ютқазди
19:57