Хайрулла Ҳамидовдан: Ҳамма йўллар Мадридга олиб боради

Қуёш сўнгач юлдузлар пайдо бўлади одатда: "Реал" уч йил қаторасига ЕЧЛ кубогини қўлга киритиб турнирни ўта қизиқарсиз қилиб юборган экан, бу йили сезилди -- олдинги йиллардан фарқли равишда ўйини ёрқин жамоалар кўпроқ бўлди -- "Аякс", "Тоттенҳэм", "МанСити", "Ливерпуль"...

Ҳар бири турнир ғолиби бўлишга арзирди, гап йўқ. Аммо бу тахт биттасига насиб этарди-да. Қуёшдан кейинги юлдузлар ичидаги энг порлоғи шу бахтга лойиқ топиларди. Тан олайлик, бу масалада Клопп жамоаси бошқаларга қараганда ёрқинроқ кўринди.

Пеп Гвардиола давравий тизимда беназир ўйнайдиган, бироқ кубок ўйинларига келганда иродали футболни унутадиган жамоаларни тухум қўйгандек йўлида ташлаб кетмоқда: "Барселона", "Бавария", энди "Сити". Юрген Клопп испаниялик мутахассис учун "янги Маур" вазифасини ўтаб беряпти: кубок баҳсларида финалга осон боради, давравий тизимда 97 очко олиб-да биринчи бўлолмайди. "Бир кам дунё" деган мақол айнан шу икки мураббийга мос тушса, ажаб эмас.

Бу икки даҳо ўртасида Почеттино сиймоси ҳам борки, уни бугун эсдан чиқаришимиз инсофдан бўлмайди. Аргентиналик мураббий "Тоттенҳэм" учун тарих ёзди. Оппоқ қоғознинг илк саҳифасини қоралаб берди. Лондон жамоаси яна финалга чиқадими, йўқми, буни билмаймиз, аммо Почеттино ўз фаолиятини юқорироқ масканларда давом эттириши керак. Ўшанда у аслида Клопп ва Пепдан устунлигини-да исботлаши мумкин. Кутамиз ва нимагадир ишонамиз шунга.

Мақола аввалидаги гап: бугунги футбол қуёши Мадриддан чиқиб, Мадридда ботади. 

Футбол ватани вакиллари, энди йўқолиб кетмассизлар?!

Хайрулла Ҳамидов

Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль Маурисио Почеттино Тоттенхэм Юрген Клопп
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Гвардиола: "Ливерпуль" кўп жиҳатларга кўра, очко йўқотмаяпти
11:19
Вальверде "Интер" устидан қозонилган ғалаба ҳақида: Натижа адолатли бўлди. Бироқ рақиб мураббийи бунинг аксини айтади
07:12
"Тоттенхем" футболчиси фаолиятини Бельгияда давом эттириши мумкин
08:50
Артета собиқ жамоасини бошқариши мумкин
18:03