Маурисио Почеттино: Бунақа пенальтидан кейин ўзига келиш қийин

"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино "Ливерпуль"дан учралган мағлубиятдан сўнг ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Футболчиларим билан фахрланаман. Биздан омад юз ўгирди - бошиданоқ пенальтидан гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ҳам яхши ўйнадик. Шунчаки, омадимиз келмади.

Бу пенальти - унга тайёрланиб бўлмайди. Илк дақиқаларданоқ ютқазаётганингни ҳис қила туриб ўйнаш - қийин. Руҳий жиҳатда бу ўта оғир масъулиятдир.

"Ливерпуль"ни табриклайман. Уларнинг даражаси жуда юқори, бугун хатти-ҳаракатларимизнинг самараси бўлмади. Афсус", - дейди Почеттино.

Европа Чемпионлар лигаси Маурисио Почеттино Тоттенхэм
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Эрнесто Вальверде: Месси ҳар доим ўзини кўрсатиши билардик
07:21
Ван Дейк ЕЧЛда ҳафта футболчиси номига сазовор бўлди
15:57
Оле-Гуннар Сульшер: Ҳозир "Барса"нинг даражаси "МЮ"дан баланд. Биз улардек ўйнашимиз керак
07:35
Тен Хаг “Тоттенхэм” билан ўйин ҳақида: “Аякс” ҳар доим аутсайдер ҳисобланади. Аммо...
17:29