Юрген Клопп: Бу - фаолиятимдаги энг ажойиб оқшом

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп "Тоттенхэм" (2:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен футболчиларим, клубдагилар ва оилам учун жуда бахтиёрман. Улар мен учун жудаям ҳаяжонланишди ва ғалабага ҳаммадан кўпроқ ҳақли эдилар.

Ёқилғисини тугаб қолган жамоани курашганини кўрганмисиз? Бизда шунақа бўлди. Дарвозабонимиз ҳам маҳорат кўрсатди.

Бу менинг профессионал фаолиятимдаги энг ажойиб оқшомдир", - дейди Клопп.

Ўқилган: 1736
Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича