"Ливерпуль" – Европа Чемпионлар лигаси ғолиби! Шарҳ, онлайн, статистика ва видео

Европа чемпионлар лигасининг финалидан ўрин олган "Тоттенхэм" – "Ливерпуль" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Мадриддаги "Ванда Метрополитано" стадионида бўлиб ўтган ўйинда мерсисайдларнинг қўли баланд келди.

Муҳаммад Салоҳ ва Дивок Ориги томонидан киритилган тўплар "Ливерпул"га узоқ кутилган чемпионликни тақдим этди.

Қуйида ўйиннинг матнли трансляция билан танишинг.

Европаи Чемпионлар лигаси, финал

"Тоттенхэм" – "Ливерпуль" 0:2 (0:1, 0:1)

00:00, Мадрид, "Ванда Метрополитано"

Голлар: 0:1 - 2, пенальти Салоҳ, 0:2 - 87 Ориги.

"Тоттенхэм" – Льорис, Триппьер, Алдервейрелд, Вертонген, Роуз, Сиссоко (Дайер, 74), Уинкс (Моура, 66), Эриксен, Алли (Льоренте, 82), Сон Ҳин Мин, Кейн.
Захира: Гассанига, Ворм, Санчес, Фойт, Дэвис, Орье, Уолкер-Питерс, Ваняма, Ламела.

"Ливерпуль" – Алиссон, Александр-Арнольд, ван Дейк, Матип, Робертсон, Фабиньо, Хендерсон, Вейналдум (Милнер, 62), Мане (Гомес, 89), Салоҳ, Фирмино (Ориги, 58).
Захира: Миньоле, Ловрен, Морено, Брустер, Келлехер, Лаллана, Шакири, Окслейд-Чемберлен, Старриж.

***

Учрашув статистикаси:

тоттенхэм ливерпуль статистика

***

90+6'. Учрашув якунланди. "Ливерпуль" - чемпион!

90+4'. "Шпорлар" бор кучлари билан олдинга ўтишди

90+3'. Соннинг навбатдаги зарбасини Алиссон қайтариб юборди

90'. Иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берилди

89'. "Ливерпул"да ўзгариш: Мане ўрнига Гомес тушди

87'. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ!!! Оригииииии! Бурчак зарбасидан сўнг тўп жарима майдони ичидаги Оригига келиб тушди, Дивок эса ўзининг аниқ зарбаси билан узоқ бурчакни аниқ нишонга олди

85'. Сооооооооон икки метр масофадан бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. Бунинг устига офсайд қайд этилди

85'. Эриксеееееееееееееееееееееен! Кристианнинг зарбасини Алиссон чиройли сейв билан қайтарди

83'. Милнер ўз жарима майдони чизиғи устида Роузга нисбатан қўпол ўйнади. Хавфли жарима тўпи!

82'. "Тоттенхэм"да ўзгариш: Алли ўрнига Льоренте тушди

80'. ЗАРБАААААЛААААААААААР! Дастлаб Сон узоқ масофадан кучли зарба йўллади, бироқ Алиссон сейв ижро этди. Иккинчи темпда Моура ўз омадини синаб кўрди, бироқ Лукаснинг зарбасини Бэккер эгаллаб олди

79'. Триппьернинг узатмасидан сўнг Алли боши билан зарба берди, бироқ унга аниқлик етишмади

75'. СООООООООООООООООООООООООООН! Сон Ҳин Мин марказдан тезлик олиб жарима майдонига ёриб кирди, аммо ван Дейк сўнгги зарба йўлига тўғаноқ бўла олди

74'. "Тоттенхэм"да мажбурий ўзгариш: Сиссоко ўрнига Дайер тушди

73'. Алллллииииииииииииии! Соннинг узатмасидан сўнг Деле ёмшоқ зарба билан тўпни дарвоза томон йўллади, бу ерда Алиссон тўғри позиция танлади

70'. Триппьер ўнг қанотдан тездик олиб узатмани амалга оширди, бироқ тўп ҳеч кимга тегмай нариги қанотга ўтиб кетди

69'. ЗАРБААААААААААААА! Мане ва Салоҳнинг комбинациясидан кейин Милнер жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади, бироқ тўп устун ёнидан ўтиб кетди

67'. Арнольднинг узатмасини Алдервейрелд тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

66'. "Тоттенхэм"да ўзгариш: Уинкс ўрнига Моура тушди

62'. "Ливерпул"да иккинчи ўзгариш: Вейналдум ўрнига Милнер тушди

61'. Эриксеннинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди

58'. "Ливерпуль"да ўзгариш: Роберто Фирмино ўрнига Дивок Ориги тушди

58'. "Тоттенхэм" икки бор бурчак зарбасини ижро этди, бироқ улардан самара бўлмади

55'. Тренд чап қанотдан олдинга ўтган Роузни қўполлик билан тўхтатди, аммо лондонликлар ўйинни давом эттириб кетишди

54'. Хавфли вазият! Салоҳ узун пасдан сўнг жарима майдони ичида дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятда борди. Бироқ Вертонген зарбага тўғаноқ бўлди

51'. "Шпорлар" жарима зарбасидан кейин комбинация ижро этишди, бироқ офсайд қайд этилди

48'. Хавфли вазият! Кейн чап қанотда тезлик олди ва жарима майдонига узатмани амалга оширди, бироқ тўпга Сон етиб бора олмади

47'. Бўлимни лондонликлар фаол бошлашди

46'. Иккинчи бўлим бошланди!

***

45+3'. Биринчи бўлим якунланди

45+1'. Сон-Алли-Эриксеннинг комбинациясидан сўнг Кристиан ўта қулай жойда ўта ноаниқ зарба йўллади

45'. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди

42'. Сон ҳужумга ўтаётган пайтда тўпни олдириб қўйди, натижада юзага келган қарши ҳужум бурчак зарбаси билан якунланди

38'. ЗАРБАААААААААА! Робертсон узоқ масофани босиб ўтиб жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Льорис сейв ижро этиб жамоасини муқарар голдан асраб қолди

34'. Алли Кейннинг узатмасидан сўнг жарима майдонига ёриб кирди, бу сафар ҳам сўнгги пасни ҳимоячилар бартараф этишди

32'. "Шпорлар" хавфли ҳужум ташкил қилишлари мумкин эди, бироқ Роуз ва Сон бир-бирларини тушунишмади

28'. Ўйин темпи бироз пасайди

25'. Робертсон қарши ҳужумга ўтиб кетаётган Триппьерни қўли билан уриб юборди, ҳакам бу сафар ҳам оғзаки огоҳлантириш берди

23'. Хавфли вазият! Тўп чап қанотдан жарима майдонига узатилди, Салоҳ тўпга зарба бериш учун тайёр турган эди, аммо Роуз сўнгги палада хавфни бартараф этди

22'. Салоҳ ўнг қанотда Вертонген билан курашда устун чиқиб зарба берди, бироқ ноқулай тарзда тепилган тўп ўта ноаниқ кетди

20'. Сооооооооооооооон! Сон Ҳин Мин Эриксеннинг пасидан кейин дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, аммо Александр-Арнольд рақибига имкон қолдирмади

18'. Майдонга ноодатий кийинган "мухлиса" югуриб чиққани сабаб ҳакам ўйинни вақтинча тўхтатди

17'. Тренд кутилмаганда узоқ масофадан дарвоза томон зарба йўллади. Тўп устуннинг ёнидан ўтиб кетди

12'. Матип Кейнни қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди, ҳакам бу сафар оғзаки огоҳлантириш билан чекланди

11'. Қизиллар бурчак зарбасини амалга оширишди, узатилган тўпни Льорис қайтариб юборди

10'. Мане хавфли вазиятга чиқиб бораётган эди, бироқ Триппьер тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди

9'. Сон дриблинг ишлатиб жарима майдонига ёриб кирди, бироқ сўнгги паллада Матип тўпни тепиб юборди, қайтган тўпга Сиссоко ноаниқ зарба берди

5'. "Тоттенхэм" футболчилари ниҳоят олдинга ўта олишди, Алли жарима майдони ичидаги Сонни тўп билан таъминлади. Кореялик футболчи бурчак зарбаси ишлаб олди. Бироқ ундан самара чиқмади

2'. ГООООООООООЛ! Салоҳ пенальтини аниқ бажарди

1'. Пенальти!!! 25-сонияда Маненинг узатмасидан сўнг тўп Сиссоконинг қўлига тегди, ҳакам иккиланмай 11 метрлик нуқтани кўрсатди

1'. Ўйин бошланди! Баҳсни "қизиллар" бошлашди

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

0'. Ўйин олдидан концерт дастури намойиш этилмоқда. Унда Imagine Dragons гуруҳи ўзининг қўшиқлари билан чиқиш қилмоқда

0'. Жамоалар чигалёзди машқларини бажаришди

Ассалому алейкум! Бугун Мадриддаги муҳташам "Ванда Метрополитано" стадионида Европа Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи ўйини бўлиб ўтади. Унда "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" жамоалари ғолиблик учун кураш олиб боришади.

***

Пенальтига олиб келган вазият ва Салоҳнинг голини томоша қилинг:

Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль Тоттенхэм
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Тоттенхэм" – "Аякс": Таркиблар!
23:01
Европа Чемпионлар лигаси. Бугун "Аякс" - "Ювентус" ҳамда "МЮ" - "Барселона" учрашувлари бўлади
10:09
ЕЧЛ, 1/8 финал. Бугун "Барселона" - "Лион" ҳамда "Бавария" - "Ливерпуль" учрашуви бўлади
09:45
Юрген Клопп: Бу - фаолиятимдаги энг ажойиб оқшом
03:41