Андрей Фёдоров: Бугун бир неча нафар ёш ўйинчилар илк марта майдонга тушди

Лига кубоги гуруҳ босқич 1-тури доирасидаги “Локомотив” – “Бухоро” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Фёдоров қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Бугун таркибда катта ўзгаришлар бўлгани сабабми ёки рақиб кучига тўғри баҳо бера олмадикми, ўйинни ўзимиз истагандек ўтказа олмадик. Лекин ўз вақтида ўйинни қайтадан қурдик ва ўзимиз кўниккан схемага ўтгач, ўйинимиз анча қовушди. Шундан кейин тўпни ҳам кўпроқ назорат қила бошладик. 

Бугунги учрашув бир қатор футболчилар учун таркибимиздаги илк ўйин бўлди. Яхши ҳамки, бугунги баҳсни якунда ўз фойдамизга ҳал эта олдик. Бу бугун илк бор майдонга тушган ёш футболчилар учун янада қанот бўлади. Бугун аралаш таркибда ўйнадик. “Бухоро” жамоаси ҳам менда яхши таассурот қолдирди, - деди мутахассис.

Андрей Фёдоров Локомотив Ўзбекистон. Лига кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
Олий лигани Суперлигага айлантирган ЎзПФЛнинг фаолияти ҳақида икки оғиз
03:42
Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
Валентин Иванов хотира-турнири: Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Туркияга мағлуб бўлди
08:02