"Реал" Погба ёки Эриксенни сотиб олмаса "Ювентус" футболчисини харид қилади

Мадрид клуби Пьянични "Манчестер Юнайтед" футболчиси Поль Погба ва "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен ўрнига номзод сифатида кўрмоқда.

As нашрининг маълумотига кўра, жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан "Реал"нинг Погба ёки Эриксенни қўлга кирита олмаса Пьяничнинг трансферига розилик берган.

Босниялик футболчига "Реал" клуби директори Хосе Анхель Санчес ҳам юқори бахо бермоқда.

Бироқ "Реал" клубининг асосий мақсади Погба ёки Эриксен трансфери бўлиб қолади.

"Ювентус" клуби Пьянич учун 80 млндан 100 млн еврогача талаб қилади. "Реал" клуби эса ўз навбатида 70 млн евро таклиф қилади.

Ўқилган: 2347
Миралем Пьянич Реал Мадрид Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича