Лионель Месси: ЖЧ-2022 га боришим ҳақида ҳеч нарса билмайман

"Барселона" клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ўзининг Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 мусобақасига бориш имкониятларини бахолади.

"Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 га бораманми, йўқми билмадим. Биз бундан олдин ЖЧ да ғолиб бўлиш учун яқин эдик, бироқ бу амалга ошмади.

У ерга бораманми, йўқми фақат тангрим билади. Жаҳон чемпионатигача яна кўп вақт бор. Ҳозир мен ажойиб формада эканлигимни ҳис қилмоқдаман, лекин мен 32 ёшдаман ва яна қанча муддат ўйнашим мумкинлигини билмайман.

Ушбу вақти ичида кўп нарса бўлиши мумкин. Умид қиламанки, жиддий жароҳатлар бўлмайди. Агар ўзимни яхши ҳис қилсам, ўйнайман", - дейди Месси.

Аргентина термаси Барселона ЖЧ-2022 Лионель Месси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси МЛС рекордини янгилади
02:07
The Best. Йил рамзий терма жамоаси маълум
01:05
Барак Обама Месси ҳақида: Ҳамма ҳам мустақил равишда катта марраларга етиша олмайди
01:16
Филипе Луис “Фламенго” клубига ўтди
17:38