“Машъал” Муборакда “Андижон”га мағлуб бўлди, “Шўртан”да дуранг

Ўзбекистон Лига Кубогининг 1-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

“Машъал” ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилди. Муборакда бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар ғалабани қўлга киритишди.

Андижонликлар сафида Сардор Сулаймонов, Дилшод Раҳматуллаев ва Шахбозбек Жумабоев гол уришга эришган бўлсалар. Мезбонларнинг жавоб тўпларига Маъруф Жумаев муаллиф бўлди.

Қашқадарёнинг яна бир клуби “Шўртан” Муборакда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади. Жасур Холтўраевнинг голига меҳмонлар Шохруз Норхоновнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришди.

Лига кубоги, 1-тур

"Шўртан" — "Сўғдиёна" 1:1 (1:0, 0:1)

1 июнь, 19:15, Ғузор
Голлар: 1:0 - 18 Холтўраев, 1:1 - 84 Норхонов.

“Шўртан”: Ботир Носиров, Ҳасанбой Эргашев, Холмурод Холмуродов, Маъруф Муродов, Жасур Холтўраев, Акром Баҳромов, Юсуф Бўриев, Самандар Шодмонов, Фарҳод Намозов, Қаҳрамон Баҳодиров, Мирмуҳсин Сатторов.

“Сўғдиёна”: Ширинбой Абдуллаев, Сардор Қулматов, Нуриддин Ҳасанов, Ойбек Нурматов, Жамшид Болтабоев, Достон Тошматов, Муҳаммад Йўлдошев, Даврон Умиров, Диан Талхатов, Даниэль Насриддинов, Шаҳбоз Жўрабоев.


"Машъал" — "Андижон" 2:3 (1:1, 1:2)
1 июнь, 19:15, Муборак

Голлар: 0:1 - 3 Сулаймонов, 1:1 - 6 Жумаев, 1:2 - 59 Раматуллаев, 2:2 - 68 Жумаев, 2:3 - 83, пенальти Жумабоев.

“Машъал”: Достон Тўхтабоев, Зафар Акрамов, Муҳаммад Тошпўлатов, Жонибек Мирзақулов, Аҳрор Иноятов, Муҳаммадали Алиқулов, Маъруф Жумаев (Турсунмурод Ҳамдамов, 79), Шокир Йўлдошев (Баходир Муртазоев), Элбек Отақулов, Жаҳонгир Қурбонбоев, Муҳриддин Шамсиддинов (Мўмин Мелиев).

“Андижон”: Акмал Ортиқов, Фарҳод Мираҳматов, Сардор Сулаймонов, Дилшод Раҳматуллаев, Абдураҳмон Абдулҳақов, Дониёр Исмоилов (Абдуллоҳ Олимов, 46), Радослав Алексич, Усмонали Исмоналиев, Хушнуд Авилов, Асрор Ғофуров, Бобир Акбаров.

Андижон Машъал Сўғдиёна Ўзбекистон. Лига кубоги Шўртан
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лига кубоги. “Пахтакор” сафарда “Бухоро”ни енгди. Плей-офф масаласи Тошкент дербисида ҳал бўлади
21:55
"Динамо" - "Андижон". Жамоаларнинг қайси рангдаги либосларда тўп суриши мвълум
20:35
Рафаэль Баласанян: Афсуски, хатолар туфайли йирик ҳисобда ютқаздик
14:03
Рўзиқул Бердиев: Бизнинг асосий эътибор чемпионат ва Ўзбекистон кубоги ўйинларига қаратилган
11:30