“Локомотив” сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб “Бухоро”дан ғалабани тортиб олди

Ўзбекистон Лига Кубогининг 1-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Бухоро” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Тошкентда бўлиб ўтган басҳда майдон эгаларининг қўли баланд келди.

Учрашув майдон эгаларининг нахоратида бошланган бўлсада биринчи бўлиб гол уриш меҳмонларга насиб этди. 42-дақиқада Акобир Тўраев бухороликларни олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда “темирйўлчилар” ҳужумларга зўр беришди ва якунда муваффақиятга эришишди. 76-дақиқада Азиз Амонов мувозанатни тиклаган бўлса, 82-дақиқада Амонов дублини нишонлаб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шу тариқа, “Локо” мусобақани ғалаба билан бошлаб “Қўқон-1912” билан биргаликда гуруҳ пешқадамлиги ўз қўлига олди.

Лига кубоги, 1-тур

"Локомотив" — "Бухоро" 2:1 (0:1, 2:0)

1 июнь, 17:45, Тошкент

Голлар: 0:1 - 42 Тўраев, 1:1 - 76 Амонов, 2:1 - 82 Амонов.

"Локомотив": Маъмур Икромов, Бобур Эргашев (Бек Абдуллаев, 63), Аваз Ўлмасалиев, Игорь Йелич, Жамолиддин Баҳромов, Йован Жокич, Жамшид Искандеров, Азиз Амонов (Жавоҳир Алижонов, 84), Умар Адҳамзода, Ҳусниддин Ғофуров, Филип Райевац (Владислав Фомин, 71).

“Бухоро”: Раҳимжон Давронов, Акобир Тўраев, Жамолиддин Убайдуллаев (Буҳруз Зайнутдинов, 70), Роббимжон Ҳасанов, Асадбек Собиржонов, Беҳруз Шодмонов, Эргаш Исмоилов, Акрамжон Бахритдинов (Мирфайз Муҳитдинов, 85), Тохир Шамситдинов, Жахонгир Абдумўминов, Раҳмон Очилов.

Огоҳлантириш: Бахромов (28).

Фото: t.me/uzpfl

Бухоро Локомотив Ўзбекистон. Лига кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бир бирини ёқтирмайдиган клубдошлар
11:30
Coca Cola Суперлига, 6-тур: Самарқанддаги ўйин ўз вақтида ўтади, Термиздаги учрашув эса кўчирилди
15:34
B Про-лига: 3-тур натижалари
19:54
Роналду Саррининг номзодини маъқуллади ва у билан ишлашга қизиқмоқда
06:32