“Пахтакор” ўз майдонида “Қўқон-1912”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Ўзбекистон Лига Кубогидан ўрин олган “Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашуви ўз якунига етди. Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Ўйин ҳар икки жамоанинг фаоллигида бошланди. 24-дақиқада қўқонликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди, Марко Милич қанотдан узатилган тўпга боши билан аниқ зарба берди. 43-дақиқада Темур Усмонов жамоасининг иккинчи голини урган бўлса, тайм охирида Мурод Холмуҳаммедов майдон марказидан зарба йўллаб чиройли голга муаллиф бўлди.

76-дақиқада мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишди, Марко Симич иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди. Ўйин якунланиши арафасида Сухроб Бердиев меҳмонларнинг тўрттинчи голини урди.


“Пахтакор” – “Қўқон-1912” 0:4 (0:3, 0:1)

Голлар
: 0:1 – 24 Милич, 0:2 – 43 Усмонов, 0:3 – 45 Холмуҳаммедов, 0:4 – 90 Бердиев.

“Пахтакор”: Умид Ҳамроев, Владимир Козак, Марко Симич (С), Шерзод Аъзамов, Алишер Салимов, Сардор Собирхўжаев, Жаҳонгир Аҳмадов (Бобур Асқаров, 46), Драган Черан, Марат Бикмаев, Собит Синдаров (Руслан Розиев, 68), Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев (Иброҳимҳалил Йўлдошев, 74).

“Қўқон-1912”: Сарвар Каримов, Муҳаммаданас Ҳасанов (Дилшод Баратов, 85), Темур Ҳакимов (Беҳруз Саъдиллоев, 65), Авазхон Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов, Темур Усмонов (Жавоҳир Эсонқулов, 58), Александр Мерзляков, Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов.

Огоҳлантиришлар: Симич (52), Усмонов (56), 

Четлатиш: Симич (76)

Қўқон-1912 Пахтакор Ўзбекистон. Лига кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лига кубоги. “Пахтакор” сафарда “Бухоро”ни енгди. Плей-офф масаласи Тошкент дербисида ҳал бўлади
21:55
Рўзиқул Бердиев: Бизнинг асосий эътибор чемпионат ва Ўзбекистон кубоги ўйинларига қаратилган
11:30
Лига кубоги 3-тур. 7 июль куни бўлиб ўтадиган учрашувларда ишлайдиган расмийлар
14:39
Александр Хомяков "Динамо"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди
14:59