Юрген Клопп: Ўтган йилги жамоа билан бу йилги жамоада фарқ мавжуд

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Европа чемпионлар лигаси финал ўйини олдидан ўтган йилги жамоасини ҳозиргиси билан таққослади.

- Ҳаммаси бошқача. Ўтган йили бизнинг финалга чиққанимизни катта ютуқ сифатида бахоланди. Биз саралаш босқичидан финалгача етиб бордик, шундай экан бу катта ютуқ.

Лекин биз ажойиб жамоа эдик, биз учдик. Бу йили анча пишиқ жамоага айландик, бир нечта футболчи сотиб олдик, ўтган йилги тажрибага суянамиз. Янада етук ва барқарорликка эришдик. Шунинг учун ҳам ҳаммаси бошқача. Мен яна бир маротаба соврин учун курашиш имкониятини интизорлик билан кутмоқдаман.

- Сиз жамоани янада пишиқ бўлди демоқдасиз. Лекин сиз ҳали ҳам очиқ футбол услубини намойиш қилмоқдасиз. Ёки ҳаммаси ўзгардими?

- Мен ўз жамоамга жуда ҳам тадбирли, лекин шу билан бирга ёрқин, ишончли ва нимадир қилмоқчи бўлган футболни сингдиришга уринаман. Агар сен майдонда нимадир қилмоқчи бўлиб ўйнамасанг, бу шунчаки вақтнинг бекорга сарфлангани билан баробар. Агар сен ҳаракат қилсанг, нимадир идеал даражада бўлмаслиги мумкин, хато қилиш мумкин, лекин кейин шуни яхшироқ, бошқача усулда бажаришга ҳаракат қиласан. Ўйинга жонли қараш – бу менинг услубим.

- Сиз юлдузлар ва ҳужумдаги футболчиларга эркинлик берасиз.

- Менинг ўйинчиларим футбол баҳсида ажойиб ҳаракатларсиз ғалаба қозонилмаслигини тушунади. Футболчиларим нима қилишни жуда ҳам яхши билишади.

Бизнинг вазиятда тадбирли бўлиш ғалаба қозонишга ва кейин завқ олишга қаратилган бўлиши лозим. Ўйинчиларим ҳимояда ҳам ўйнаш кераклигини тушунади ва ушбу маъсулиятли ишга бефарқ эмас, - дейди Клопп.

Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль Юрген Клопп
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Зинедин Зидан: Мен энг яхши ўйинчи бўлиш учун курашганман, тунги клубларга бормаганман
17:59
"Энфилд" мўъжизаси ёхуд "Ливерпуль" ўзида "Барселона"га тўртта гол уриб, финалга чиқди
01:56
Ўзбекистонда май ойининг энг яхшилари аниқланди
15:28
B Про-лига: 3-тур натижалари
19:54