“Челси” дарвозабони фаолиятини якунлади

Англия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Роберт Грин футболчилик фаолиятини расман якунлади.

Бу ҳақда футболчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Гриннинг сўнгги жамоаси “Челси” клуби бўлган эди. 39 ёшли кипер “аристократлар” билан Европа лигасида зафар қучди.


У футболчилик фаолияти давомида “Норвич Сити”, “Вест Хэм”, “КПР”, “Лидс Юнайтед” ва “Хаддерсфилд” клубларида тўп сурган.

Ўқилган: 1439
Англия термаси Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича