Почеттино ЕЧЛ финали ҳақида: Ҳиссиётларини яхши бошқарадиган жамоа ғалаба қозонади

"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино Европа чемпионлар лигаси "Ливерпуль" жамоасига қарши финал ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди.

- Шанба кунги финал қандай бўлади? Сен Клоппнинг "Ливерпуль"идан қўрқасанми?

- Биз бир-биримизни яхши биламиз. Уларни ўтган мавсум ютганмиз, бу мавсум эса улар ютишди.

Биринчи навбатда ҳиссиётлар жанги бўлади. Ўз ҳиссиётларини бошқара оладиган жамоа ғалаба қозонади. Менинг фикримга кўра, бу тактика, ўйин услуби ва футболчилар ҳолатидан ҳам муҳим.

Биз авваламбор жамоавий меҳнат эвазига финалга чиқдик, шунинг эвазига жароҳатлар, янги стадионга кўчиш ва трансферларсиз мавсумни бошдан ўтказдик.

Бунгача бўлган ўзаро ўйинлар ҳисоб эмас. Бир-биримиз билан бундай финалда тўқнаш келмаганмиз. Агар "Тоттенхэм" ғалаба қозонса, ютуқ бўлган бўлар эди", - дейди Почеттино.

Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль Маурисио Почеттино Тоттенхэм
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Эрнесто Вальверде: Месси ҳар доим ўзини кўрсатиши билардик
07:21
Ван Дейк ЕЧЛда ҳафта футболчиси номига сазовор бўлди
15:57
Оле-Гуннар Сульшер: Ҳозир "Барса"нинг даражаси "МЮ"дан баланд. Биз улардек ўйнашимиз керак
07:35
Тен Хаг “Тоттенхэм” билан ўйин ҳақида: “Аякс” ҳар доим аутсайдер ҳисобланади. Аммо...
17:29