Marca: “Барселона” Гризманн трансферини музлатди

“Барселона” клуби президенти Жозеп Бартомеу айни дамда “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманни сотиб олиш ниятида эмас, дея хабар қилмоқда Marca нашри.

Гризманн мазкур ойда “Атлетико”ни тарк этишини маълум қилганди. 1 июлдан унинг шартномасидаги товон пули 200 миллиондан 120 млн еврога тушади.

Манбада таъкидланишича, 28 ёшли ҳужумчи эндиликда каталонларнинг асосий трансферларидан бири саналмайди. Сабаби Бартомеу келишув вақтида қийинчилик ва муаммолар туғилади деб ҳисобламоқда. Бунинг устига футболчининг юқори маоши ҳам (йилига 17 млн евро атрофида) 56 ёшли функционерга ёқмаяпти.

Ўтган йили Гризманн ҳужжатли фильм олган ва унда “Атлетико”да қолшини таъкидлаб, “Барселона”га рад жавобини берганди. Шу сабаб, "Барса" футболчилари Гризманнинг трансферига қарши чиқишмоқда.

Ўқилган: 3795
Антуан Гризманн Барселона Жозеп Бартомеу Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича