Канчельскис: Мхитарян Бокуга боришдан қўрққан бўлса, у ҳолда “памперс” кийиб олсин

“Навбаҳор” клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис Европа Лигаси финалида иштирок этиш учун Баку шаҳрига йўл олмаган “Арсенал” ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарянни танқид остига олди.

“Мен бу қарорни тушунмадим. Сен кимдан қўрқяпсан? Қанақа сиёсий муносабат? Сен футбол ўйнайсан – бор ва майдонга туш. Бу нима майнавозчилик! Шунчаки кулгули. Масқарабозлик!

Бор, ўйна ва ҳеч кимдан қўрқмаслигингни кўрсат. У ерда сенга нима ҳам қилишарди? Озарбайжон ва Арманистон ўртасида қандай муносабат бўлишидан қатъий назар сен у ерга боришинг керак эди.

Охир-оқибат бу ерда ҳеч ким сенга қўлини ҳам текказмайди! Балки, ҳуштакбозлик қилишарди, бақиришарди... Марадона Англияга қўли билан гол урганда ҳам унга нисбатан ҳуштакбозлик қилишган. Марадона яшаяптику! Агар Мхитарян шунчалик қўрқиб кетган экан, унда памперс кийиб олсин.

Мен раҳбариятнинг ўрнида бўлганимда Мхитаряннинг бу нопрофессионал ҳаракатини жаримага тортардим. Агар “Арсенал” ЕЛни бой берса, унда Генрих айбдор бўлади. Чунки у жамоасига ёрдам бергани бормади”, – дея Канчельскис сўзларини келтирмоқда Rusfootball.

Андрей Канчельскис Арсенал Европа Лигаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЛ. “Челси” сўнгги дақиқалардаги гол эвазига Прагада ғалаба қозонди, “Бенфика” ўзида “Айнтрахт”га имкон қолдирмади
02:09
"Арсенал" Лондонда "Валенсия" устидан иродали ғалабани қўлга киритди
01:56
Унаи Эмери: “Арсенал”нинг Европа Лигасидаги мақсадлари улкан
16:52
Европа Лигаси. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди
08:46