"Челси" финалда "Арсенал"ни йирик ҳисобда енгди ва Европа Лигаси чемпионига айланди

Европа Лигаси мусобақаси финалидан ўрин олган "Челси" – "Арсенал" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг матнли трансляцияси билан танишинг.

Европа Лигаси. Финал
00:00, Боку

"Челси" – "Арсенал" 4:1 (0:0, 4:1)

Голлар:
1:0 - 49 Жиру, 2:0 - 60 Педро, 3:0 - 65, пенальти Азар, 3:1 - 69 Ивоби, 4:1 - 72 Азар.

Челси – Аррисабалага, Кристенсен, Эмерсон, Аспиликуэта, Давид Луиз, Ковачич (Баркли, 76), Жоржиньо, Педро (Виллиан, 71), Канте, Азар (Дзапакоста, 89), Жиру.

Арсенал – Чех, Косьельни, Монреаль (Гендузи, 66), Колашинац, Папастатопулос, Торрейра (Ивоби, 67), Мэйтленд-Найлз, Жака, Ўзил (Уиллок, 77), Обамеянг, Ляказетт.

Огоҳлантиришлар: Педро (56), Кристенсен (68).

***

Барча голларни UFF.uz сайтининг расмий Телеграм каналида кўриб олинг!

***

90+4'. Учрашув якунланди. "Челси" - чемпион!

90+1'. "Арсенал" ҳужумчилари рақиб жарима майдонида бир-бирларига халал бериб қолишди

90'. Иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди

90'. "Арсенал" бурчак зарбасини этди, бироқ буни ҳам ҳимоячилар бартараф этишди

86'. "Арсенал" жарима зарбаси ишлаб олди. Ляказеттнинг зарбасига аниқлик етишмади

84'. Зарбаааааа! Уиллок Ляказетт билан девор услубида ўйнаб дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Аммонинг айлантирма зарбаси ўхшамади

82'. Хавфли вазият! Ляказетт жарима майдонига узтилган тўпга зарба берди, Кепа эса маҳорат кўрсатиб ажойиб сейвни ижро этди

81'. Аспиликуэта ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирган ҳолда кучли зарба йўллади, бироқ унга аниқлик етишмади

79'. Уиллок жарима майдонига ёриб кириб зарба ижро этди, бироқ бу Кепага қийинчилик туғдирмади

77'. "Челси"нинг тўртинчи голидан сўнг ўйин темпи тушиб кетди

72'. ГОООООООООООООООЛ! 4:1! "Челси" футболчилари Найлзнинг хатосидан сўнг қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Жирунинг узатмасидан сўнг Азар яқин масофадан дарвозани ишғол қилди

69'. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Ивоби жарима майдонидан қайтган тўпга тўхтатмасдан зарба бериб чиройли голга муаллиф бўлди

68'. Кристенсен рақибнинг хавфли ҳужумини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди

65'. ГОООООООООЛ! Пенальтини Азар голга айлантирди

64'. Пенальти! Мэйтленд-Найлз ўз жарима мадйони ичида Жируни қўполлик билан тўхтатиб қолди

60'. ГОООООООООООООООООООООЛ! 2:0. Азар ўнг қанотдан жарима майдони ёриб кирди ва марказга узатма амалга оширди, у ерда Педро тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди

59'. "Арсенал"нинг навбатдаги ҳужуми хавфли чиқди. Дастлаб Торрейранинг кучли зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди, кейинроқ Обемеянг ҳужумда фол ишлатди

56'. Педро ҳакамга кескин эътироз билдиргани учун сариқ карточка олди

54'. Голдан сўнг "тўпчилар" ҳам анча жонланишди

49'. ГОООООООООООООООООЛ! Эмерсоннинг узатмасидан сўнг Жиру боши билан аниқ зарба йўллаб собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди

46'. Обамеянгнинг жарима майдони ташқаридан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди ва Кепа уни қийинчиликсиз эгаллаб олди

46'. Иккинчи бўлим бошланди

***

45'. Биринчи бўлим якунланди

39'. Хавфли вазият!!! "Челси" футболчилари ажойиб комбинация билан ҳужумга ўтишди. Жирунинг дарвоза томон йўллаган зарбасини Чех қийинчилик билан бартараф этди

37'. Колашинацнинг хавфли узатмасини Кепа муштлари билан қайтариб юборди

34'. ЗАРБААААААААА! Эмерсон жарима майдони ичидан дарвоза томон кучли зарба берди. Чех сейв ижро этиб жамоасини голдан сақлаб қолди

31'. "Челси" футболчилари ҳам ҳужумда фаоллашишди

28'. ЗАРБАААААААААААААААА! Жаканинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси дарвоза тўсинини "силаб" ўтиб кетди

27'. Хавфли вазият! Обамеянг ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кириб узатма амалга оширди, бироқ Ляказетт тўп учун курашда ҳимоячига курашни бой бериб қўйди

26'. Канте ўнг қанотдан тезлик олиб тўпни жарима майдонига узатди, бироқ Жиру тўпни ўзига ўнглашда хатога йўл қўйди

25'. "Тўпчилар"нинг навбатдаги стандарт вазиятлари самарасиз чиқди

21'. "Арсенал" футболчилари бурчак зарбасини ижро этишди, жарима майдонига узатилган тўпни Луиз қайтариб юборди

18'. Ляказетт рақиб жарима майдонида Кепа билан тўқнашиб кетди, бироқ ҳакамлар бу ерда пенальти йўқ деб ҳисоблашди

14'. "Арсенал" футболчилари Жируни жарима майдонлари ёнида қўполлик билан тўхтатишди. Азар жарима зарбасини муваффақиятли амалга ошира олмади

11'. "Челси" футболчилари ҳам яхши ҳужум ташкил қилишганди, бироқ дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган Азарни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Аммо ҳакам бу ерда қоидабузарлик қайд этмади

9'. Хавфли вазият! "Арсенал"нинг ўнг қанотдан ташкил қилган ҳужумидан сўнг тўп Обамеянга келиб тушди, бироқ Пьернинг зарбасини ноаниқ кетди

8'. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда ва ҳалигача хавфли вазият содир этилмади

4'. Тўп назоратидан кичик устунлик кўклар томонида, бироқ икки жамоа ҳам эҳтиёткора ҳаракат қилишмоқда

1'. Дастлабки ҳужум "Челси"дан бўлди, жарима майдони томон узатилган тўпни Чех эгаллаб олди

1'. Учрашув бошланди!

0'. Жамоалар ҳам мадйонга чиқиб келишмоқда

0'. Европа Лигаси Кубоги олиб чиқилди

0'. Ўйин олдидан концерт дастури намойиш этилмоқда

0'. Жамоалар чигалёзди машқларини бажаришмоқда

***

Жирунинг голини томоша қилинг:

Арсенал Европа Лигаси Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Бавария” – Германия чемпиони!
20:31
Зинедин Зидан: Мен энг яхши ўйинчи бўлиш учун курашганман, тунги клубларга бормаганман
17:59
"Энфилд" мўъжизаси ёхуд "Ливерпуль" ўзида "Барселона"га тўртта гол уриб, финалга чиқди
01:56
Ўзбекистонда май ойининг энг яхшилари аниқланди
15:28