Рибери собиқ жамоасига қайтиши мумкин

“Бавария”ни тарк этган Франк Рибери “Марсель”га қайтиши мумкин, дея хабар бермоқда France Football.

Маълумот учун, Рибери 2005-2007 йилларда “Марсель” клубида фаолият олиб борган ва шундан сўнг “Бавария”га йўл олганди.

“Бу клуб мен учун қадрли. “Марсель”да ўтказган йилларим бутун умр хотирамда қолган. Яна қайтишим мумкинми? Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин”, - дейди 36 ёшли вингер.

Ўқилган: 2458
Бавария Марсель Франк Рибери

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича