"Пахтакор" – "Қўқон-1912". Лига Кубоги превьюси

Илк бор ўтказилаётган Лига Кубоги 1-турида "Пахтакор" юртимизда футбол ватани саналган Қўқон шаҳри жамоасини қабул қилади.

Ушбу кубок мусобақасида жамоалар 4 гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришишади. Мазкур гуруҳдан "Бухоро" ва "Локомотив" ҳам ўрин олган. Дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўлланма олишади.

"Пахтакор" асосий кубок мусобақаси саналган Ўзбекистон Кубогида "Қўқон-1912" билан икки марта тўқнаш келган. 2014 йил Ўзбекистон Кубоги учинчи босқичида сафарда 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, Тошкентда "Пахтакор" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўтган йили эса ярим финалда "Пахтакор" сафарда 5:2 ҳисобида зафар қучган.

Барча турнирларни ҳисоблаганда "Пахтакор" "Қўқон-1912"га сўнгги бор 2003 йил имкониятни бой берган. Сўнгги 11 беллашувда "шерлар" қўқонликларга ютқазишмаган.

"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув 31 май, жума куни "Пахтакор" стадионида соат 19:00да бошланади.

Қўқон-1912 Пахтакор Ўзбекистон. Лига кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Валентин Иванов хотира-турнири: Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Туркияга мағлуб бўлди
08:02
КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
Олий лигани Суперлигага айлантирган ЎзПФЛнинг фаолияти ҳақида икки оғиз
03:42
Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30