“Милан” Доннаруммани сотишга мажбур бўлиши мумкин

“Милан” клуби дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма ёзги трансфер мавсумида жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар қилмоқда Football Italia нашри.

Миланликлар раҳбарияти молиявий фэйр-плей қоидаларини бузмаслик учун футболчини сотиб юбормоқчи. Футболчининг трансферидан тушган пул соф фойдага юради, чунки у клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Шу билан бирга “Милан” харажатларни ҳам камайтирмоқчи.

Доннарумма хизматларига “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” клубларидан қизиқиш бор. Унинг Милан клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган бўлиб, маоши йилига 6 млн еврони ташкил қилади.

Мана шу сабаб, Женнаро Гаттузо ва Леонардолар ҳам клубни тарк этган бўлишлари мумкин. Шунингдек, “Милан” Кристиан Сапата, Риккардо Монтоливо, Антонио Доннарумма, Андреа Бертолаччи, Иньяцио Абате ва Хосе Маури каби футболчилар билан амалдаги шартномаларни узайтирмади. Бу эса 20 млн евро атрофидаги пулни тежаб қолиш имконини беради.

Жанлуиджи Доннарумма Милан
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Милан" ўз майдонида "Болонья"ни таслим этди
01:39
"Милан" – "Болонья": Таркиблар!
22:43
“Интер” Жеко трансфери борасида “Рома” билан келиша олмаяпти
13:41
Икарди “Интер”га: Икки йил ҳеч нарса қилмай маошимни олиб юравераман
16:04