Исроил Мадримовнинг профессионал боксдаги учинчи рақиби аниқ

Профессионал боксда ёрқин фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби аниқ бўлди. Унга кўра, юртдошимиз ўзининг учинчи жангини 8 июнь куни Нью-Йорк шаҳридаги “Мэдисон Сквер Гарден» аренасида ўтказади.

Ушбу бокс кечасида Мадримовга мексикалик Норберто Гонсалес рақиблик қиладиган бўлди. Гонсалес шу пайтгача 35 марта жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган (13 нокаут) ва 12 бор мағлубиятга учраган.

Шу кеча марказий жанг ярим ўрта вазннинг таниқли боксчилари қозоғистонлик Геннадий Головкин ва канадалик Стив Роллс ўртасида кечади.

UFF.uz Спорт Бокс
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Хабиб Нурмагомедов: Мен Роналдунинг ҳаёти учун жавоб бермоқчи эмасман
07:11
Тошкентда таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
20:56
Волейболчиларимиз Непалдаги халқаро мусобақадан қайтиб келишди
07:16
Ўсмирларимиз ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очишди
18:34