Европа Лигаси. Бугун финал!

Бугун Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Европа Лигаси мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтади. Унда бош соврин учун Лондон шаҳрининг икки буюк клуби “Челси” ва “Арсенал” ўзаро кураш олиб боради.

Иккала жамоа ҳам турнирни гуруҳ босқичидан бошлашди ва плей-офф масаласини муаммосиз ҳал эта олишди. Плей-офф ўйинларида “Челси” барқарорроқ кўринди. Маурицио Сарри шогирдлари бирор марта ҳам мағлуб бўлишмади (6 ғалаба, 2 дуранг).  Швециянинг "Мальмё" (5:1), Киевнинг "Динамо" (8:0) ва Чехиянинг "Славия" (5:3) клублари осонлик билан мафҳ этилди. Ярим финалда эса “Айнтрахт” билан икки бор 1:1 ҳисоби қайд этилди ва пенальтилар сериясига кўра кўклар финалга йўл олишди.

“Арсенал” эса плей-оффнинг дастлабки босқичларидаёқ мухлисларини ҳавотирга солиб қўйди. БАТЭ ва “Ренн”га қарши дастлабки ўйинлар бой берилди, бироқ “Эмирейтс”да лондонликлар вазиятни ўнглай олишди. Кейин эса нисбатан қийин бўлиши кутилган рақиблар осонликча таслим этилди: “Наполи” (3:0) ва “Валенсия” (7:3).

Европа Лигаси финалида илк бор инглиз тўқнашуви рўй беради, шунингдек биринчи марта бир шаҳарнинг икки вакили ҳал қилувчи ўйинда иштирок этади. Бу “Арсенал” устози Унаи Эмери учун тўртинчи ЕЛ финали бўлади. Бундан аввалги учта финалда мутахассис “Севилья” билан чемпионликни қўлга киритганди.

Мазкур ўйин олдидан “Челси”да жиддий йўқотишлар бор. Финални тиззасидаги жароҳат сабаб Нголо Канте ўтказиб юбориши мумкин. Шунингдек, аввалроқ жароҳат олган Антонио Рюдигер ва Каллум Хадсон Одоилар ҳам бугун жамоага ёрдам бера олишмайди.

“Арсенал”да ҳам ўзига яраша кадрлар муаммоси бор. Мазкур ўйинда жамоа Эктор Беллерин, Штефан Лихштайнер, Роб Холдинг, Аарон Рэмси ва Денис Суареслар хизматидан фойдалана олмайди.

Учрашув бугун тунда бизнинг вақт билан 00:00да бошланади. Баҳсни Жанлукка Рокки бошчилигидаги италиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.

Европа Лигаси
Финал

“Челси” – “Арсенал”

00:00, Боку

Арсенал Европа Лигаси Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Парехо: “Арсенал” ҳимоясида муаммолар бор
13:13
Европа лигаси саралаши. "Вулверхэмптон" сафарда "Торино"дан устун келди ва бошқа натижалар
10:50
Маурицио Сарри: “Славия” – жуда хавфли рақиб
18:10
Мхитарян ЕЛ финали ҳақида: Шундай ўйинни ўтказиб юбориш оғир, бироқ биз жиддий қарорни қабул қилдик
07:02