Халқаро дзюдо федерацияси вакиллари “Ҳумо арена”ни кўздан кечиришди

Тошкент дзюдо бўйича ҳар йили Гран-при сериясига кирувчи йирик мусобақалардан бирига мезбонлик қилади. Шу пайтгача мусобақа “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтказилган эди.

Бу йил Токио Олимпиадасига рейтинг очколарини тақдим этувчи Тошкент Гран-присини ҳар қачонгидан ҳам кўтаринки руҳда ташкил қилиш мақсадида беллашувларни “Ҳумо арена”да ўтказиш режалаштирилган. Шу мақсадда Халқаро дзюдо федерацияси вакиллари янги аренани кўздан кечириш ва халқаро стандартларга жавоб бериши борасидаги имкониятларини баҳолаш учун пойтахтимизга ташриф буюришди.

Халқаро ташкилотнинг мусобақа менежерлари Лиса Аллан, Турал Алиев ва Абдулло Мурадовдан иборат ишчи гуруҳ “Ҳумо арена”нинг бу борадаги имкониятларини юқори баҳолади ва объектни халқаро дзюдо беллашувларини қабул қилиш учун муносиб, деб топди. Шундан сўнг халқаро экспертлар билан Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияда учрашув ташкил этилди. Суҳбат давомида томонлар Гран-придан сўнг ўтказиладиган парадзюдо бўйича IBSA кубоги борасида ҳам атрофлича мулоҳаза олиб боришди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент Гран-приси 20-22 сентябрь, парадзюдо бўйича IBSA кубоги эса 23-24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

UFF.uz Спорт Дзюдо
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ёш боксчиларимиз Осиё чемпионатида 14 та медаль қўлга киритишди
03:35
Оғир атлетикачимиз Беларусдаги мусобақада совриндор бўлди
13:18
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Кубага йўл олди
14:42
Бокс. Исроил Мадримовдан яна бир супер ғалаба
10:54