"Пахтакор" чемпионатда 550-ғалабасини қўлга киритди

АГМК устидан қозонилган ютуқ "Пахтакор" учун Ўзбекистон чемпионатлари тарихида 550-ғалабага айланди.

Ҳозиргача 812 учрашувда майдонга тушган "Шерлар" уларнинг 550тасида зафар қучишган. 132 дуранг ва 130 мағлубият кузатилган. Рақиб дарвозасига 1805 гол урилиб, 690 тўп ўтказиб юборилган. 1800-голни Марат Бикмаев "Андижон" дарвозасига киритди. Ўшанда у ҳисобни 2:0га етказганди.

"Пахтакор" жамғарган очколар сони жами 1782тага етди. Бу борада жамоа яқин таъқибчиси "Нефтчи"ни катта фарқ билан ортда қолдирмоқда. Фарғоналиклар ҳисобида 1545 очко бор. "Шерлар" бир ўйинда ўртача 2,195 очкони қўлга киритишган.

Пахтакор Рекордлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Наманганда кечган водий дербисида муроса йўли танланди
20:48
“Насаф” - “Навбаҳор”: Жамоаларнинг либослари ранги маълум
07:11
Соса Соlа Суперлига. Бугун “Бунёдкор” Олмалиқда ўйин ўтказади
09:52
Шота Арвеладзе: Энди бор эътиборни ички мусобақаларга қаратамиз
21:53