Юрген Клопп: Бутун дунё "Ливерпуль"нинг ЕЧЛ финалида ютишини кутмоқда

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Европа чемпионлар лигаси "Тоттенхэм" жамоасига қарши финал ўйини ҳақида гапириб ўтди.

"Бизда яна бир имконият бўлишидан хурсандмиз. Бир йил олдин финалда ўйнаб тажриба тўплаб олдик. Балким, бу сафар рақибдан тажрибалироқ бўлармиз, лекин бу катта аҳамият касб этмайди.

Финалга биз турли хил вазиятлардан чиқиб кетишимиз олиб чиқди. Биз ўз ҳиссиётларимизни бошқардик. Айни пайтда ҳаммаси шунчаки зўр. Яна бир маротаба финалгача етиб борганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Бир йил олдин ҳам айни шуни мақсад қилган эдик.

"Барселона"га қарши жавоб ўйини олдидан ўтган 5 ёки 6 кун ичида ўзидан бошқа ҳеч ким ишонмади. Айнан шунинг учун ҳам биз бу ердамиз. Бу ажойиб вазият.

Мен финалларда ҳозиргичалик кучли жамоа билан ўйнамаганман. Бу ҳақиқат, зеро олдинги жамоаларим ҳам кучли бўлган. Мен йигитларнинг истеъдод ва ишга бўлган муносабатнинг уйғунлиги лол қолдирди.

Гуруҳ босқичларда сафар ўйинларида муаммо бор эди, лекин ўшандан кейин жамоа сафарда зўр ўйнамоқда. Ҳа Барселонада ўхшамади, лекин "Бавария" ва "Порту" билан ажойиб бўлди. Буни яна амалга оширишимизга ишонаман.

Киев бизга катта таъсир қилди. Биз уйга қайтишимизда навбатда турганимиз эсимда. Ҳамма вазиятдан хафа бўлган эди. Ҳамманинг миясида турли хил ҳаёллар, лекин режа битта – финалга имкон қадар тезроқ қайтиб чиқиш.

Жамоамнинг яна бир муҳим жиҳати – ривожланиш учун доимоий тайёрлиги. Мисол сифатида Жеймс Милнерни айтишим мумкин. У 33 ёшда ва ҳали ҳамон ўзининг кучли сифатларини намойиш қилиб катта суратлар билан ривожланмоқда. Уларнинг ҳаммаси бир қадам олға қадам ташлашга тайёр.

Йигитлар билан арзирли бир соврин ютиш имконият пайдо бўлганидан мамнунман. Яна бир маротаба финалда эканлигимиз – йигитларнинг иродасини кўрсатиб турибди. Уларнинг ҳар бири муҳим рол ўйнади, чунки бизга осон бўлгани йўқ.

Бизда ҳақиқий европача финал ҳисси туйилмоқда. Иккита Англия клуби ўйнаётгани ҳеч нарсага таъсир қилмайди. Бу ҳақиқий еврокубок финали. Ўйинга бўлган муносабат "Тоттенхэм"да ҳам бизда ҳам мавжуд.

Финалларда кучлилар ҳар доим ҳам ғалаба қозонавермайди. Хатога йўл қўйишимиз мумкинлигига тайёр бўлиш керак. Бизни бутун дунё томоша қиладиган, жуда ҳам муҳим ўйин кутмоқда. "Барселона" клубига қарши ўйинда хатолар қилишимизга тайёр турган эдик. Агар шу ишни яна уддаласак, жиддий рақибга айланамиз.

Финалда ютқазиш оғриқли. Бу таъми ёмон бўлган, лекин даво бўладиган дорига ўхшайди. У бизни ҳаётга қайтаради. Бу нарса қўшимча интилиш учун куч сифатида олдик.

Бутун дунё биздан ғалаба кутмоқда. Мен шу нарса ўйинчиларим ва бизнинг буюк клубимиз учун амалга оширмоқчиман. Чемпионлар лигаси соврини мени ҳақиқатдан ҳам бахтли қилган бўлар эди", - дейди Клопп.

Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль Юрген Клопп
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ливерпуль" "Энфилд"да "Порту"га имкон қолдирмади
01:54
Месси ва Дембеле машғулотларнинг бир қисмини умумий гуруҳ билан ўтказди
20:31
Ассалом, Европа Чемпионлар лигаси. Бугун 1-тур ўйинлари бошланади
08:15
Юрген Клопп: Фирмино дунё даражасидаги голни урди
08:25