"Милан"да спорт директори ҳам ўз лавозимини бўшатди

"Милан" клуби спорт директори Леонардо лавозимини бўшатиб берди.

49 ёшли мутахассис клуб раҳбариятига ўз истаги билан ушбу лавозимдан кетиш истаги борлигини айтган.

Клуб ўз навбатидан ушбу истеъфони қабул қилган ва унинг лойиҳани ривожлантириш ишлари учун миннатдорчилик билдириб кейинги фаолиятига омад тилади.

Янги спорт директорининг исми яқин кунларда аниқлашади.

"Леонардо "Милан" клубига қийин вазиятда қайтди, трансфер мавсумининг ёпилишига бир неча ҳафта қолган эди.

Мураккаб вазиятда, оғир молиявий аҳволда бутун вужуди билан кўмак берди ва ўз шижоатини жамоага улашди.

Бизнинг буюк клуб учун амалга оширган ишлари учун Леонардога миннатдорчилик билдираман, унинг келажакдаги ишларига омад ёр бўлсин", - дейди "Милан" спорт директори Иван Газидис.

Бундай аввал Леонардо "Милан" клубини Газидис билан трансфер борасидаги келишмовчиликлар туфайли тарк этиши ҳақида айтилган эди.

Италия чемпионати Милан
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Рома" клуби "Барселона" футболчисини ижарага олмоқчи
10:13
Рибери – А Серияда сентябр ойининг энг яхши ўйинчиси
17:04
Каннаваро: Саррининг "Ювентус"да эканлиги хиёнат эмас, балки профессионаллик
09:41
"Парма" - "Ювентус": Таркиблар!
20:36