
"Реал" клуби президенти Флорентино Перес ҳимоячи Серхио Рамоснинг клубдан кетиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.
"У менинг офисимга келиб Хитойдан жиддий таклифи борлигини айтди, бироқ улар бундай трансферни амалга оширишга қурби етмас экан. Мен унга бундай бўлмайди, деб айтдим.
Жамоа сардорини текинга қўйиб юборилмайди. Бу жуда ҳам хавф бўлиши мумкин. Шундай ҳам бўлган.
Жамоадаги энг катта шартнома ҳозирда Рамосда, чунки у бунга муносиб. Олдин Криштиануда эди. Агар Марадонани сотиб олсак, Марадонада бўлади. Лекин ҳозир Рамосда.
Мен у билан суҳбатлашдим, чунки у сардор. Унинг кетиш ҳақида қўрқитганини эшитмадим. Бундай эмас. Матбуот ушбу маълумотни шу тарзда тарқатганидан ҳайронман.
Рамосни жуда ҳам яхши кўраман ва унинг учун ҳаммаси нарса қилиб берганман. Бундан ортиғи қўлимдан ҳам келмас эди", - дейди Перес.
*****
Ўзбек ҳамда жаҳон футболига оид хабар ва маълумотларни UFF.uz сайтининг расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!