Испания полицияси келишилган ўйинлар борасида терговни бошлаб юборди.
Полициянинг нигоҳидаги асосий ўйин ўтган йили бўлиб ўтган “Уэска” – “Химнастик” учрашуви бўлиб турибди. Ўша вақтда Примерага чиқиш масаласини ҳал қилиб қўйган “Уэска” ўз уйида 0:1 ҳисобида ютқазган, бунинг натижасида Таррагона клуби лигада жон сақлаб қолишни таъминлайдиган ўринга кўтарилганди.
Ҳисоб 0:0 бўлиб турган вақтда Украина ва Осиёда меҳмонлар ғалабасига катта пуллар тикилган.
Иккинчи ўйин эса мана шу мавсум бўлиб ўтган. “Валенсия” сўнгги турда “Вальядолид”ни мағлуб этди (2:0) ва ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқди. Ўз ўрнида “Вальядолид” Ла Лигада қолиш масаласини ҳал қилиб қўйганди.
Мазкур ўйин клублар миқёсида келишилган деб ҳисобланмаяпти. Унда бир нечта футболчилар гумон остига олинмоқда.
Полиция шунингдек, Примера ва Сегундадаги яна саккизта ўйинни кўриб чиқмоқда.
Испания полицияси “Уэска” ва “Валенсия” иштирокидаги ўйинларни келишилганликда гумон қилмоқда
Ўқилган: 2255