
“Порту” клуби ҳимоячиси Фелипе Монтейро фаолиятини “Атлетико”да давом эттиради. Бу ҳақда мадридликлар расмий сайтида маълум қилинди.
30 ёшли бразилиялик футболчи “матрасчилар” билан 3 йилга мўлжалланган шартнома имзолайди ва бу келишув 4 июлдан кучга киради.
“Атлетико” Фелипенинг трансферига 20 миллион сарфлаган. Бу ҳақда португалияликлар расмий сайтида маълум қилинди.