Бобур Асқаров Суперлигада дебютини нишонлади

"Пахтакор"нинг 20 ёшли футболчиси АГМКга қарши беллашувда асосий жамоада дебютини ўтказди.

Марказий ҳимоя ва таянч ярим ҳимоясида ўйнай оладиган Бобур Асқаров 2018 йил "Пахтакор" ёшлар жамоасининг чемпионликка эришишига катта ҳисса қўшган футболчилардан бири бўлганди. "Пахтакор" футбол академияси тарбияланувчиси саналган Асқаров АГМК билан ўйиннинг 80-дақиқасида захирадан майдонга туширилди.

Шу тариқа у чемпионатда дебютини ўтказишга улгурди. Жорий мавсум унгача клуб академиясининг яна бир тарбияланувчиси Собит Синдаров ҳам дебютини нишонлаганди. Синдаров нафақат Суперлига, балки Чемпионлар Лигасида ҳам асосий таркибда ҳаракат қилди.

Пахтакор Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Наманганда кечган водий дербисида муроса йўли танланди
20:48
“Насаф” - “Навбаҳор”: Жамоаларнинг либослари ранги маълум
07:11
Соса Соlа Суперлига. Бугун “Бунёдкор” Олмалиқда ўйин ўтказади
09:52
Шота Арвеладзе: Энди бор эътиборни ички мусобақаларга қаратамиз
21:53