
Франциянинг “Лион” клуби эндиликда Силвиньо бошқаради, дея хабар беради клуб матбуот хизмати.
"Барселона", "Арсенал" ва "Ман Сити"нинг собиқ ҳимоячиси клубнинг аввалги бош мураббийи Бруно Женезионнинг ўрнини эгаллади.
Шунингдек, “Лион”нинг афсонавий футболчиси Жуниньо Пернамбукано клуб спорт директори лавозимига тайинланди. У футболчилик даврида “шерлар” сафида 300дан ортиқ ўйинларда майдонга тушганлиги билан ёдда қолган.
Силвиньо 2016 йилдан буён Бразилия терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаб келаётганди.