“Реал” ҳимоячиси Серхио Рамос ушбу мавсум якунида мадридликлар сафини тарк этишга жиддий аҳд қилган.
Футболчининг жамоа президенти Флорентино Перес билан муносабатлари буткул узилган ва улар деярли сухбат қуришмайди, дея хабар қилмоқда Marca нашри.
Рамосга Перес уни “Аякс”га қарши ўйиннинг бой берилишида асосий айбдор санаётгани ёқмаяпти. Шунингдек, 33 ёшли футболчи шунча йиллик хизматларидан кейин ҳам клуб уни текинга қўйиб юбормаётганидан норози.
Рамосга Европанинг бир нечта клубидан қизиқиш бор, аввалроқ унга Хитойдан фойдали таклиф борлиги хабар қилинганди. Бироқ “Реал” ўз етакчисини текинга қўйиб юбормоқчи эмас ва унинг трансферидан пул ишлаб олмоқчи.
Улар орасидаги муносабат ЕЧЛ доирасида “Аякс”га қарши кечган жавоб ўйинидан сўнг ёмонлашганди. Ўшанда Рамос кийиниш хонасида президентнинг ҳайдаш билан таҳдид қилишига “Ҳисоб-китоб қил қўй ва мен кетаман”, деб жавоб қилганди.
ОАВ: Рамоснинг Перес билан муносабатлари буткул узилган
Ўқилган: 2856