ОАВ: Шомуродов “Ростов” билан шартномасини узайтирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Ростов” клуби билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда Спорт-Экспресс нашри хабар қилмоқда.

Манбада таъкидланишича, Элдор ростовликлар билан яна уч йилга мўлжалланган келишув имзолаган.

Ушбу мавсум 23 ёшли футболчи “Ростов” сафида 33 ўйин ўтказиб, 4 голга муаллиф бўлди.

У рус клуби сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келади.

Ўқилган: 1672
Ростов Элдор Шомуродов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича