Маурисио Почеттино: "Тоттенхэм" учун ЕЧЛдаги ҳар бир ўйин финал эди

"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино Европа чемпионлар лигаси "Ливерпуль" жамоасига қарши финал учрашуви ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Тоттенхэм" клубининг ЕЧЛ финали ҳақида

"Бу дегани кўплар ҳали бўлмаган биз футбол оламининг чўққисига чиқдик.Бу биздан жуда ҳам кўп куч талаб қилди, лекин биз самимий инсонлармиз ва ҳар лаҳзадан завқ олдик.

Финалга чиқишни бир нечта сўз ва бир неча дақиқада тушунтириб берадиган нарса эмас. Ўзимиз ҳам ҳали охиргача тушуниб етмадик. Биз буни янада яхшироқ қилиб Мадриддаги ўйин бошланганда тушунамиз.

Мураббийлар жамоаси ҳис қилаётган асосий туйғу бу – миннатдорлик. Футболга, ушбу клубга ва энг асосийси ўйинчиларга".

"Тоттенхэм"нинг жанговар ҳусусиятлари ҳақида

"Ушбу чемпионлар лигасининг ҳар бир лаҳзасидан завқ олдик. Ҳар бир ўйин финалга тенг бўлди. Бу бизнинг байрам қилганимиз ва хурсандчиликлардан билиниб турди.

Мавсум бошида ЕЧЛ финали бизнинг мақсадимиз эдими? Албатта, йўқ. Лекин ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш мақсади бор эди. Ҳар бир тўсиқан ўтиш. Қўлимиздан келган барча ишни амалга ошидик дейиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилиш. Ўйлайманки, шу нарсалар бизни финалгача олиб келди".

Ишдан лаззат олиш

"Биз яхши ва ёмон пайтлардан лаззат олдик, чунки улар бизни янада яхши бўлишга ундади. Кучимизни кўрсатиб қулай вазиятдан чиқиб янги марралар сари интилдик.

Ушбу мусобақани жуда ҳам юқори кўрар эдик. Мусобақадан завқ олишга, аммо тўлиқ маъсулият билан ҳаракат қилишга мажбур эдик. Ҳамма ишни қилсангиз ҳам баъзида натижа бўлавермайди – омад ҳам ёрдам бериб қолади. Агар оғир меҳнат қилсак, омадга эришиш имконияти ошади", - дейди Почеттино.

"Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйин 1июнь санасида Мадрид шаҳрида Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Европа Чемпионлар лигаси Маурисио Почеттино Тоттенхэм
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Вальверде: "МЮ"да ғолиблик менталитети бор. Биз "Барселона" яхшироқ эканлигини исботлашимиз керак
11:01
Эрнесто Вальверде: Месси ҳар доим ўзини кўрсатиши билардик
07:21
Ван Дейк ЕЧЛда ҳафта футболчиси номига сазовор бўлди
15:57
Оле-Гуннар Сульшер: Ҳозир "Барса"нинг даражаси "МЮ"дан баланд. Биз улардек ўйнашимиз керак
07:35