Ўзбекистон - Сурия ўртоқлик учрашуви ҳақида

Жорий йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
 
Мазкур ўйинни қирғизистонлик Рисбек Шекирбеков бошқариб боради. Унга қанотларда Баҳодир Қўчқоров ва ИсмоилхонТолипжонов ёрдам беришади.
 
Учрашув бошланиш вақти аввалига 11 июнь куни соат 20:30га белгиланганди. Аммо кейинчалик Сурия терма жамоасининг илтимосига кўра соат 18:30га кўчирилди. Сабаби Сурия терма жамоаси ортга қайтиш чипталарини алмаштирди. Улар ўша куннинг ўзида ярим тундаги рейс билан ватанларига қайтадиган бўлишди. Шу сабабли самолётга кеч қолмаслик учун ўйинни эртароқ ўтказишни сўраб мурожаат қилишди. Уларнинг бу мурожаати ЎФА томонидан ижобий ҳал қилинди.

Яхши биласиз, шу куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Наманганда Миср олимпия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. "Спорт ТВ" 11 июнь куни бўлиб ўтадиган ҳар иккала ўйинни жонли трансляция қилишни режалаштиргани учун Ўзбекистон ОТЖ - Миср ОТЖ ўйинининг бошланиш вақти соат 20:30га кўчирилди.  Шу тариқа мухлислар ҳар иккала ўйинни жонли эфирда томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.
 
Ўртоқлик ўйини
11 июнь, "Миллий" стадиони. Соат 18:30
Ўзбекистон - Сурия
Бош ҳакам: Рисбек Шекирбеков (Қирғизистон)
Рефери ассистенти: Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)
Рефери ассистенти: Исмоилхон Толипжонов (Қирғизистон)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ўртоқлик учрашувлари
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Спорт вазирлиги ва ЎФА раҳбарияти Тошкент вилояти академияси билан яқиндан танишди
19:41
B Про-лигада 12-тур ўйинлари ўтказилди
11:40
Игорь Сергеев фаолиятидаги юбилей голини урди
14:54
Лига Кубоги. Бугун "Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви бўлади
12:32