“Локомотив” сафарда “Насаф”ни таслим этди

Ўзбекистон чемпионатининг 10-туридан ўрин олган “Насаф” – “Локомотив” учрашуви ўз якунига етди. Қарши бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланган бўлсада, биринчи бўлиб ҳисобни “темирйўлчилар” очишди. 21-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов узоқ масофадан дарвозани ишғол қилди.

Мазкур гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди ва пойтахтликлар муҳим уч очкони қўлга киритишди.

Coca Cola Суперлига, 10-тур
26 май, 19:00

“Насаф” – “Локомотив” 0:1 (0:1, 0:0)

Гол
: 0:1 – 21 Абдухолиқов.

"Насаф": Абдувоҳид Неъматов, Дилшод Саитов, Ғолиб Ғайбуллаев, Умар Эшмуродов, Хуршид Мухторов (Сардор Абдураимов, 55), Азиз Ғаниев, Шароф Муҳитдинов, Дониёр Нарзуллаев (Ойбек Бозоров, 61), Бобур Давлатов, Ислом Рашидхонов (Бобир Абдуҳолиқов, 75), Ҳумоюн Муртазоев.

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Шуҳрат Муҳаммадиев (Даврон Ҳошимов, 33), Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Азиз Ҳайдаров (Игорь Йелич, 80), Йован Жокич, Жамшид Искандеров (Аваз Ўлмасалиев, 46), Сардор Мирзаев, Арслонмират Аманов, Темурхўжа Абдухолиқов.

Огоҳлантиришлар: Рашидхонов (54)

Локомотив Насаф Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рўзиқул Бердиев: Биз мағлуб бўлишга лойиқ эмасдик
07:56
"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
Март ойининг энг яхши дарвозабони – Ботирали Эргашев
12:14