Наманганда кечган водий дербисида муроса йўли танланди

Ўзбекистон чемпионатининг 10-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Андижон” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Наманганда бўлиб ўтган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувни ҳар икки жамоа вакиллари фаол бошлашди, бироқ биринчи бўлиб гол уриш андижонликларга насиб этди. 18-дақиқада Ойбек Қиличевнинг бурчакдан узатиб берган тўпини Рўзимбой Аҳмедов боши билан дарвозага аниқ йўллаб, собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди.

Иккинчи бўлимни мезбонлар қатор ҳужумлар билан бошлашди, ҳисоб эса 78-дақиқада тенглашди. Азиз Ибрагимов ҳимоячилардан қайтган тўпни Мирний дарвозасига жойлаб қўйди.

Қолган дақиқалар олдингиларидек кескин руҳда ўтди, айниқса ўйин якунланиши арафасида майдонда ва трибунада тартибсизликлар юзага келди. Ҳисоб эса ўзгармай қолди.

"Навбаҳор" ушбу ўйиндан кейин очколарини 14тага етказиб олган ҳолда бешинчи ўринга кўтарилди. “Андижон” (8) эса 11-поғонага чиқиб олди.

Coca Cola Суперлига, 10-тур

“Навбаҳор” – “Андижон” 1:1 (0:1, 1:0)
25 май, 18:50, Наманган

Голлар
: 0:1 – 18 Аҳмедов, 1:1 – 78 Ибрагимов.

"Навбаҳор": 23. Дилшод Ҳароев,  6.Остон Ўрунов (14. Баҳодир Насимов, 67), 7.Азим Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 11.Александр Касьян, 15.Обид Жўрабоев (5. Славко Лукич), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 30.Абдужамол Исроилов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 70. Аббос Ғуломов (4. Азиз Ибрагимов, 57).

"Андижон": 77. Виталий Мирний, 3. Бобир Омонов, 7. Ойбек Қиличев, 8. Фарҳод Бекмуратов, 10. Шаҳзод Убайдуллаев, 21. Ильдар Маматказин, 22. Рўзим Аҳмедов, 24. Дониёр Исмоилов (23. Абдураҳмон Абдулҳақов), 26. Радосав Алексич, 75. Асрор Ғофуров, 88. Аброр Хусинов (4. Фарҳод Мираҳматов, 44).

Огоҳлантиришлар: Ҳусинов (37), Соловёв (39), Исмоилов (39), Алексич (53), Бекмуродов (84).


Фото: t.me/uzpfl

Андижон Навбаҳор Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Вадим Абрамов: Тошкент жамоалари ҳамиша ўзаро шундай муросасиз ўйин ўтказишади
23:03
Назорат учрашуви. АГМК - "Рубин" - 7:0
12:12
"Насаф" ва "Андижон" иккинчи даврани қандай бошлади?
15:42
“Динамо” - “Навбаҳор”: Превью
07:15