Туркия - Ўзбекистон ўртоқлик ўйинига ташриф буюрадиган мухлислар учун ЎФА томонидан бепул чипталар тақдим қилинади
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Туркияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Мухлислар ўртасида мазкур ўйинга қизиқиш катта экани ҳеч кимга сир эмас. Бу Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Туркияга қарши ўз тарихидаги биринчи ўйини бўлади.

Ана шу тарихий ўйинда миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб туриш учун айни кунларда Туркияда хизмат сафарида бўлиб турган ёки меҳнат фаолияти олиб бораётган барча ватандошларимизни Аланья шаҳридаги "Alanya stadium" ўйингоҳига чорлаб қоламиз. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Туркия - Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрадиган ўзбекистонлик мухлислар учун 100та чипта бепул тақдим қилинади.
Эслатиб ўтамиз, ўйин 2 июнь куни "Alanya stadium" ўйингоҳида маҳаллий вақт билан соат 21:00да (Тошкент вақти билан соат 23:00да)бошланади.
 
Чипталарни қачон ва қаердан олиб кетиш бўйича батафсил маълумот учун қуйдига телефон рақамига телеграм ижтимоий тармоғи орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +998935729737 
Туркия терма жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ўртоқлик учрашувлари ЎФА фаолиятига доир
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор": Кун тарихи - 9 октябрь
06:38
"Қизилқум" - "Металлург". Асосий таркиблар маълум!
16:22
Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
17 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ўтказилган мусобақа якунланди
20:21