Coca Cola Суперлига. Бугун 10-тур бошланади

Бугун Ўзбекистон чемпионатининг 10-тур ўйинларига старт берилади. Шанба ва якшанба кунлари тўрттадан ўйинлар бўлиб ўтади.

“Сурхон” – “Қўқон-1912”
25 май, 17:45, Термиз

“Сурхон” ўз майдонида “Қўқон-1912”ни қабул қилади. Мавсумни ўта омадсиз бошлаган қўқонликлар айни дамда сўнгги ўринда боришмоқда. Ғалабасиз сериялар сабаб жамоа бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқарилди. “Сурхон” эса аксинча кўтаринки руҳда баҳсларни давом эттирмоқда ва айни дамда 3-поғонада турибди.

“Динамо” – “Қизилқум”
25 май, 17:45, Самарқанд

Мазкур мавсумнинг яна бир дебютанти “Динамо” Самарқандда “Қизилқум” билан баҳс юритади. Даврон Файзиев шогирдлари кетма-кет тўрт турдан буён мағлубият нималигини билмай келишмоқда, бунинг устига жамоа ўз уйидаги ўйинларда ҳали мағлуб бўлмади. Шу сабаб, бугун навоийликларга осон бўлмаслиги тайин.

“Навбаҳор” – “Андижон”
25 май, 18:50, Наманган

Яна бир қизиқарли учрашув Наманганда бўлиб ўтади. “Навбаҳор” Водий дербисида “Андижон”га қарши саф тортади. Турнирни муваффақиятсиз бошлаган андижонликларда ҳам мураббий алмашинуви рўй берди. Гарчи кучлар тенг бўлмасада, меҳмонлар бугун вазиятни ўз томонларига оғдиришга ҳаракат қилишлари аниқ.

“Металлург” – “Бунёдкор”
25 май, 19:00, Бекобод

Бугунги дастурнинг сўнгги ўйини “Металлург” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида кечади. Бу ўйинда улкан тажриба ва ёшлик иштёқи ўртасидаги баҳсга гувоҳ бўламиз. Сабаби бекободликлар таркиб танлашда асосан тажрибали ўйинчиларга таянган бўлишса, Вадим Абрамов урғуни асосан ёшларга қаратмоқда.

Турнинг қолган ўйинлари эртага бўлиб ўтади.

Фото: t.me/metallurguz

Андижон Бунёдкор Динамо Самарқанд Қизилқум Қўқон-1912 Металлург Навбаҳор Сурхон Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жалолиддин Машарипов: Гуруҳдаги энг шиддатли ўйинларни Саудия Арабистони билан ўтказсак керак
16:17
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Эронга қарши 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
21:25
Месси: Коррупция ва ҳакамлар финалга чиқишимизга йўл қўйишмади. Буларнинг барчаси Бразилия учун ташкил қилинган
12:26
"Ливерпуль" - "Арсенал": Таркиблар!
20:36