Месси: Чемпионлар лигасида ғолиб бўлишга ваъда бермаганман, лекин бунинг учун қўлимдан келганини бажардим

"Барселона" клуби сардори Лионель Месси жорий мавсум Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун ҳаракат қилгани ҳақида гапириб ўтди.

"Барчамиз Европа чемпионлар лигасининг финалига чиқишни истаган эдик, чунки биринчи ярим финал ўйинидан кейин унга жуда ҳам яқин эдик. Барча ўйинчиларнинг эътибори ЕЧЛ да ғолиб бўлишга қаратилган эди, шунинг учун ҳам мусобақадан чиқиб кетиш бизга катта таъсир қилди.

"Ливерпуль" клубидан қабул қилиб олган мағлубиятдан кейин ғайритабий таъсуротлар қолди. Мен Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлишга ваъда бермаганман, лекин қўлимдан келган барча ишни амалга оширдик. Биз етарлича қаршилик кўрсатмаганимиз туфайли ўз мақсадимизга етиша олмадик ва ютқаздик", - дейди Месси.

"Барселона" клуби Европа чемпионлар лигасининг 1/2 финал босқичида қолиб кетди.

Барселона Европа Чемпионлар лигаси Лионель Месси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Тоттенхем" футболчиси фаолиятини Бельгияда давом эттириши мумкин
08:50
“Тоттенхэм” иродасизликни давом эттирмоқда
07:03
“Барселона” етакчиси жароҳат олди
17:56
Гвардиола Клоппнинг гаплари ҳақида: Вау. Самони забт этиш вақти келди
08:15