"Челси" Сарри борасида қарор чиқаришдан олдин футболчилар орасида сўровнома ўтказади

"Челси" клуби жамоа бош мураббийи Маурицио Саррини бўшатиш борасида қарорни қабул қилгани йўқ.

Клуб раҳбарияти бир қарорнга келишдан олдин кийим алмаштириш хонасидаги кайфиятни билишмоқчи. Жамоанинг етакчи ўйинчилари Сарри билан муносабатлари ҳақидаги сўровномада иштирок этишади.

Футболчилар 60 ёшли италиялик мутахассиснинг тактикасига шубҳа остида қарашмоқда, жамоанинг айрим аъзолари унинг машғулотлари бир хил усулда кечади деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари футболчилар, Саррининг анчадан буён жамоада ўйнаб келган Гари Кэйхилга бўлган муносабатидан норози.

"Челси" клуби Саррининг ўрнига Фрэнк Лэмпард номзоди сифатида танлаб олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар пайдо бўлди, лондонликлар эса мураббийни "Ювентус" клубига 5 миллион фунт эвазига қўйиб юборади.

Сарри Англиядаги дебют мавсумида "Челси" клубини премьер-лиганинг 3-поғонасига олиб чиқди ва Европа Лигаси финал учрашувида иштирок этади.

Маурицио Сарри Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Эмерик Ляпорт: "Лестер"ни мағлубиятга учратишимиз шарт
18:55
"Арсенал" клуби "Рома" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
14:32
"Манчестер Сити" клуби Гвардиолага янги шартнома таклиф қилади
13:07
АПЛ. Бугун Манчестер дербисига гувоҳ бўламиз
12:53