“Ҳумо арена”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди

2019 йил 15 март. Бу кун ўзбек спорти тарихида унутилмас саналардан бири сифатида ёдимизда қолади. Бироз аввал ўз бағрига 12 500 мухлисларни сиғдира оладиган “Ҳумо арена”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.


Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан қурилган мазкур спорт объекти Марказий Осиёда ягона бўлиб, сўнгги жаҳон стандартларига тўлақонли жавоб беради. Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзлари ҳам иштирок этгани воқелик не чоғли аҳамиятли эканини англатмоқда.

“Юртимизнинг барча ҳудудларида, ҳатто олис туманларда замонавий ва оммабоп спорт инфратузилмаси яратилмоқда. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар сони ошиб бормоқда. Кейинги икки йилда Ўзбекистон спортчилари халқаро мусобақаларда мингдан зиёд, шу жумладан, 400 дан ортиқ олтин медалларни қўлга киритди. Ватанимиз спортчилари фигурали учиш, хоккей, тоғ чанғиси, фристайл, сноуборд каби энг томошабоп қишки спорт турларида ҳам муносиб иштирок этишларига интилмоқдамиз. Фристайл бўйича қишки Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларидаги олтин медаллар, фигурали учиш бўйича Осиё ўйинлари ва бошқа халқаро мусобақаларда қўлга киритилган етмишдан ортиқ медал бу борадаги ютуқларимиздир. Биз ушбу шонли спорт анъаналарини давом эттиришни бурчимиз деб биламиз”, – деди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.


Шундан сўнг аренани фойдаланишга топшириш учун рамзий калит топширилди. Тадбирнинг давоми шунинг билан тантанали очилиш маросимига уланиб кетди. Мазкур тантанали маросимда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти ҳам иштирок этди.


Ташкилотчилар томонидан саҳналаштирилган бадиий чиқишлар йиғилган мухлисларга бир олам қувонч бағишлади. Маросим давомида ўзбек, рус хоккейининг фахрий юлдузлари ва ёш ўзбек хоккейчилари иштирокида кичик ўйин ўтказилди. Бундай ўйиннинг ташкил этилиши эртага хоккейимиз келажаги бўладиган ёш клюшка усталарининг ўзлари танлаган спорт турига янада катта меҳр қўйишига замин яратади, албатта.


Маросим давомида муз устида нафис учиш бўйича Олимпиада чемпиони Татьяна Навка ва унинг жамоаси тайёрлаган саҳна кўриниши тадбирни безаб берган чиқишлардан бўлди.


Шундан сўнг ўзбек ва рус эстрада юлдузлари ижросида ташкил қилинган концерт дастури байрам устига чинакам байрам бўлди.


Шу тариқа “Ҳумо арена” муз саройининг тантанали очилиш маросими ўз якунига етди. Умид қиламизки, ушбу муҳташам спорт иншоотининг бунёд этилиши мамлакатимизда қишки спорт турларининг ривожланишида, спортнинг оммавийлигини оширишда беқиёс аҳамият касб этади.

UFF.uz Спорт Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги формаси дизайни мухлислар томонидан танланади
17:47
Клопп “Ювентус”дан тушган таклифга розилик бермади
18:07
Бугун УЕФА Миллатлар лигасининг финал босқичи старт олади
18:33
ЎФА раҳбарияти ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот тарзида матбуот анжумани ташкил этади
07:54