Конте “Интер”га Лукаку ва Мозесани олиб келмоқчи

“Интер” клуби мавсум оралиғида Англия чемпионатидан икки футболчини таркибга қўшиб олиши мумкин.

Мавсум якунига кўра “Челси” собиқ бош мураббийи Антонио Конте миланлик клуб бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин.

Италиялик мутахассис “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Ромелу Лукакуни сотиб олмоқчи. Бундан ташқари, Конте “Челси” вингери Виктор Мозесни жамоасида кўришни хоҳлайди.

Мавсумнинг иккинчи яримини “Фенербахче”да ижарада ўтказган футболчи Туркия чемпионатининг 13та баҳсида 3та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилган.

Лукаку якунланган АПЛнинг 32та учрашувида 12та голга муаллифлик қилган.

Антонио Конте Интер Ромелу Лукаку Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Пепе учун даъвогарлар сони ортмоқда
16:48
“Лион” 21 ёшли бразилиялик футболчини сотиб олди
00:36
Конте "Челси"даги собиқ шогирдини "Интер"га олиб келмоқчи
16:16
“Барселона” футболчилари Гризманн трансферига қарши чиқишмоқда
17:42