ЖЧ-2022 мусобақасида 32та терма жамоа қатнашиши расман маълум қилинди

2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати мусобақасида 32та терма жамоа қатнашади. Бу ҳақида ФИФА расман маълум қилди. 

Бўлажак мундиалда терма жамоалар сонини 32тадан 48тага ошириш масаласи ҳар томонлама ўрганиб чиқилган ҳамда ҳозирда бу қарорни қабул қилишнинг иложиси йўқ эканлиги бўйича хулосага келинган.

ФИФА агар Жаҳон чемпионати иштирокчилари сони 48тага ошадиган бўлса мусобақани қабул қиладиган Қатар мамлакати ташкилий масалаларни ҳал қилишга улгурмаслигини инобатга олиб, ҳозирча бу қарордан воз кечди.
 
Шу тариқа Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари ҳам ҳеч қандай ўзгаришларсиз аввалги форматда ўтади. 5 июнь куни бўлиб ўтадиган ФИФАнинг навбатдаги конгрессида Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини ошириш масаласи муҳокама қилинмайди.

ЖЧ-2022
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ориги: “Ливерпуль” билан ЕЧЛда чемпион бўлишни истайман
17:58
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси КХДРга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
09:47
Coca Cola Суперлига. Бугун 10-тур бошланади
09:30
“Ювентус” Гвардиолага йилига 20 млн евро маош таклиф қилган, бироқ...
16:15