Расман! "Боруссия Д" Азарни сотиб олди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасидан Торган Азарни сотиб олди.

Бельгия терма жамоасининг 26 ёшли футболчиси клуб билан 2024 йилгача амал қилувчи шартнома имзолади.

Дортмундликлар Азар учун 25 миллион евро таклиф қилишган эди, "Боруссия" эса 40 миллион талаб қилаётган эди. Якунда томонлар бонуслари билан 25 миллион еврога келишишди.

Торган Азар Бундеслиганинг 33 та ўйинида 10 та гол ва 11 та голли узатмани амалга оширган.

Мёнхенгладбахда Торган 5 йил ўйнади ва 182 та учрашувда иштирок этди. Уларда футболчи 46 та гол ва 45 та голли узатмани амалга оширган.

Боруссия Д Боруссия М Торган Азар Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Ювентус” 21 ёшли турк футболчисини сотиб олади
11:48
Расман! Эден Азар - "Реал" футболчиси!
03:04
“Челси” Каллум Хадсон-Одоини сотмайди
09:22
"Рома" клуби "Барселона" дарвозабонини сотиб олмоқчи
10:07