Косельни: УЕФА Озарбайжонга ЕЛ финалини бермаслиги керак эди

“Арсенал” клуби ҳимоячиси Лоран Косельни Европа Лигаси финали доирасида “Челси”га қарши ўйинда иштирок эта олмайдиган Генрих Мхитарян билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.

“Мен норозиман. У финал ўйинида иштирок эта олмагани сабаб, шу ерда қолишига тўғри келади. Ўйлашимча, УЕФА сиёсий вазиятлар туфайли юзага келадиган ҳолатлар устида ишлаши керак.

Бир мамлакатнинг бошқа бир давлат билан келишмовчилиги бўлса, у ҳолда бундай жойга финални бермаслик керак. Биз учун бу қарор оғир, чунки Мики биз билан бўлишини истаймиз. У биз учун жуда муҳим” – дейди футболчи.

Арсенал Европа Лигаси УЕФА фаолиятига доир
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЛ. “Челси” сўнгги дақиқалардаги гол эвазига Прагада ғалаба қозонди, “Бенфика” ўзида “Айнтрахт”га имкон қолдирмади
02:09
Европа Лигаси финалидан олдин "Челси" таркибида жиддий йўқотиш мавжуд
04:36
"Валенсия" – "Арсенал": Таркиблар!
22:53
Европа Лигаси. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди
08:46