Кристина Середа ПРО-лига "Б" гуруҳидан ўрин олган учрашувда ишлайди

Бугунги кунда ФИФА ва ОФК томонидан ўтказилаётган мусобақалар учун эркак ҳакамлар билан бир қаторда аёл ҳакамларни ҳам тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириб боришга катта аҳамият қаратиб келинмоқда.

Шу билан бирга, дунёнинг кўплаб чемпионатларида ҳам аёл ҳакамлар ишлаётган ўйинлар сони кўпайиб бормоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси ҳам мазкур тамойиллардан келиб чиққан ҳолда, аёл ҳакамларни учрашувларга тайинлаш тажрибасини кенг қўлламоқда.

Жумладан, ПРО-лига "Б" гуруҳидан ўрин олган аввалги турдаги "Локомотив" БФК - "Бунёдкор-2" учрашувида Александра Кончикова ён ҳакам сифатида ишлаганди. Бугун ҳам ПРО-лига ўйинида аёл ҳакам фаолият юритади. Навоийда бўлиб ўтадиган "Иттифоқ" - "Янгиер" учрашувида Кристина Середа ён ҳакам сифатида ишлайди. Ўйинни Шуҳрат Раджабов бошқариб боради. Яна бир ён ҳакам - Акмал Ғиёсов. Ўйин соат 18:00да бошланади.

Ўзбекистон. Про Лига В Ҳакамлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Қўқон-1912" июль ойида кимлар билан ўйнайди?
18:36
“Аякс” де Лигт ўрнига мексикалик футболчини олиб келади
08:37
"Ювентус" PES билан расмий шерик бўлди
07:42
Андрей Шипилов: Қайд этилган натижа ўйинга мос бўлди
03:12