El Chiringuito: “Реал” Йович трансферидан воз кечди

“Айнтрахт” клуби ҳужумчиси Лука Йович “Реал”га ўтмайдиган кўринади.

El Chiringuito кўрсатуви бошловчиси Хозеп Педреролнинг хабар қилишича, мадридлилкар клуби сербиялик футболчини жуда қиммат деб баҳолашмоқда ва унинг трансферидан воз кечишган. “Айнтрахт” Йович учун 100 млн евро талаб қилган.

Шу билан бир қаторда, Йовичда “Барселона”га ўтиш варианти бор. Бироқ каталонлар ҳам бундай миқдордаги пулни бермасликлари мумкин.

Аввалроқ “Реал” Йовични 60 миллион еврога сотиб олгани хабар қилинганди.

Ўқилган: 1733
Айнтрахт Лука Йович Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича