Мхитарян Бокудаги Европа Лигаси финалини ўтказиб юборади

"Арсенал" клуби Европа Лигаси финалида жамоа ярим ҳимоячиси Генрих Мхитаряннинг иштироки борасида расмий баёнот билан чиқди.

"Биз Генрих Мхитаряннинг Европа Лигаси финалида "Челси" жамоасига қарши ўйинни ўтказиб юборишидан афсусдамиз.

Биз барча йўлларни синчиклаб ўрганиб чиқдик. Мики ва унинг оиласи билан маслаҳатлашган ҳолда жамоа билан бирга бормаслигини қарор қилдик.

Ушбу вазият борасида УЕФА га жиддий ҳавотирда эканлигимизни ёздик. Мики бизнинг финалгача етиб келишимизда асосий футболчилардан бири, шундай экан жамоа нуқтаи назаридан бу биз учун катта йўқотиш.

Шундан ўйинчи оддий сабаблар туфайли муҳим ўйинни – еврокубок финалини ўтказиб юборади. Бундай воқеа футболчи фаолиятида жуда ҳам кам содир бўлади.

Мики бизнинг дам олиш кунларида бўладиган Бокуга учиб кетишимизгача бўладиган машғулотларда иштирок этади", - дейди "Арсенал" баёнотида.

Озарбайжон ва Арманистон Тоғли Қорабоғнинг қайси давлатга тегишли эканлиги борасидаги зиддиятлар мавжуд. Мхитарян ушбу ҳудудга борган, Тоғли Қорабоғ аслида мустақил, лекин ҳуқуқий жиҳатдан Озарбайжон таркибига киради.

Бундан олдин Мхитарян Европа Лигасининг 2015 йилдаги гуруҳ босқич "Қорабоғ" клубига қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборган эди. Ўшанда футболчи "Боруссия" Дортмунд шарафини ҳимоя қилган.

Арсенал Европа Лигаси Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЛ. "Астана" ўз майдонида шарманда бўлди
00:39
Унаи Эмери: “Арсенал”нинг Европа Лигасидаги мақсадлари улкан
16:52
Унаи Эмери: Европа Лигасида тажрибага эгаман. Ундан фойдаланиш керак
05:12
Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар эълон қилинди
14:37